"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа унинг қўл остида сезиларли ўсишга эришаётганини таъкидлади.
"Ўтган мавсум билан солиштиришни ёқтирмайман, аммо айрим жиҳатларда ривожландик. Ҳимоя ва ҳужумдаги ҳаракатларимиз яхшиланди, ўйинни кўпроқ назорат қиляпмиз. Назорат қанчалик кучли бўлса, ғалабага шунчалик яқинлашасан.
Ҳиссиётларни бошқариш ҳам жуда муҳим. Ўз вазифангга эътибор қаратсанг, камроқ хато қиласан ва вазиятларга ортиқча ҳиссиёт билан муносабат билдирмайсан", — деди Алонсо.
Ўтган мавсум АПЛни 10-ўринда якунлаган "Челси" ҳозир тўртинчи поғонада бормоқда. Лондонликлар сўнгги икки ўйинда "Борнмут" (5:1) ва "Эвертон"ни (2:0) мағлуб этди.
"Челси" бугун, 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да "Тоттенхэм"ни қабул қилади.













