Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лига 10-тури доирасида 25 октябрь куни «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувни қайси ҳакам бошқариши унга аҳамиятли эмаслигини айтди. Бироқ у ҳакамни тайинлаш тартиби бузилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
«Ҳакам сифатида Хуан Мартинес Мунуэра тайинланиши ҳақида маълумот тарқалди. Айтилишича, у Негрейранинг ўғлига мураббийлик хизматлари учун ҳақ тўлаган.
Бу хабар мени бироз ҳайратда қолдирди. Мени ҳакамнинг исми ҳеч қачон ташвишга солмайди. Мен ҳакам яхши, деган тамойилдан келиб чиқаман. Мени қоидалар бузилаётгани хавотирга солади. Уч ҳафта аввал бир исм пайдо бўлди, энди эса бошқаси. Аммо ичкаридан ҳеч ким менга: “Ҳакам у бўлмайди”, деб айтмади», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, қоидаларга кўра, учрашув ҳакамининг номи ўйинга 24 соат қолганида эълон қилиниши керак. Бироқ бу сафар эҳтимолий ҳакам ҳақидаги маълумот уч ҳафта аввал пайдо бўлган.













