«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия чемпионати 7-туридан ўрин олган «Фрайбург»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Мюнхен клубининг расмий сайти хабар берди.
Футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммо — оёқ пайининг сурункали тендинити сабабли бўлажак учрашувни ўтказиб юборади.
«Бавария» ва «Фрайбург» ўртасидаги баҳс 25 октябрь куни Фрайбург-им-Брайсгаудаги «Европа-Парк» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув бош ҳаками — Берлинлик Феликс Цвайер. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.
Айни пайтда «Бавария» Германия чемпионати турнир жадвалида 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам 14 очко тўплаган, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича мюнхенликлардан ортда қолмоқда.
Германия Бундеслигаси, 7-тур
«Фрайбург» — «Бавария»
«Европа-Парк» (Фрайбург-им-Брайсгау)
Бош ҳакам: Феликс Цвайер













