"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 8-турида "Эвертон" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ҳимоячи Габриэлнинг иродасини юқори баҳолади.
"Габриэль ўзига хос характерга эга. У майдонга йиқилганида ҳаммамиз қўрқиб кетдик. Айниқса, унинг ёнидаги футболчиларнинг муносабати бизни хавотирга солди.
Аммо у дарҳол ўйинни давом эттиришга тайёрлигини айтди. Кейин эса гол уриб, ғалабамизга ҳисса қўшди. Бизга айнан шундай фазилатларга эга футболчилар керак", — деди Артета.
"Арсенал" ушбу ғалабадан кейин 21 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













