"Реал" Испания чемпионати доирасида "Барселона"га қарши сафар ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Учрашув олдидан мадридликлар муҳим футболчисидан айрилди — Тибо Куртуа грипп сабабли дарвозани қўриқлай олмайди.
Ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда, "Реал" шошилинч равишда 19 ёшли украиналик дарвозабон Илья Волошинни ўйин қайдномасига киритди. Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий сайти хабар бермоқда.
Шу билан бирга, асосий таркибда унинг ватандоши Андрей Лунин майдонга тушиши кутилмоқда. Қайдномага киритилган яна бир дарвозабон — Серхио Местре.
"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги учрашувда ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 01:00 да чалинади.













