"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд январь ойидаги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир вакили — "Эвертон" ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Томонлар трансфер бўйича музокаралар олиб бормоқда. Маркуснинг январь ойида Манчестер клубини тарк этиши эҳтимоли анча юқори деб баҳоланмоқда.
Ҳужумчининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Рэшфорд жорий Англия чемпионати мавсумида олтита учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













