"Реал" Тибо Куртуа грипп сабабли Испания чемпионатининг 10-тури доирасида "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди. Бироқ The Athletic нашри хабар беришича, бельгиялик дарвозабон ҳали ҳам "эл-класико"да майдонга тушишга умид қилмоқда.
Манба маълумотларига кўра, Куртуа оптимистик кайфиятда ва футбол майдонига чиқишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, "Реал" Тибонинг соғлиғи билан боғлиқ вазиятда эҳтиёткорлик билан иш тутмоқда.
Кўринишидан, якуний қарор Тибо Куртуанинг кечқурун ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ бўлади. Испаниядан келадиган янгиликларни кузатишда давом этамиз.













