Иккинчи бўлим ўрталарига яқин Уттара ҳисобни тенглаштирди. У дарвозабон майдончаси ичидан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозага киритди.
Шу тариқа, учрашув 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоалар бир очкодан қўлга киритди. «Брентфорд» очколари сонини 11 тага, «Халл Сити» эса 10 тага етказди. Премьер-лига турнир жадвалининг юқори қисмида рақобат жуда зич: олтинчи ва 14-ўринлардаги жамоалар ўртасидаги фарқ атиги икки очкони ташкил этмоқда.













