"Бавария" вингери Майкл Олисе жорий мавсумдаги голлари сонини 10 тага етказди.
Франциялик футболчи Бундеслиганинг 7-турида "Фрайбург"га қарши баҳсда (3:1) Дайо Упамеканога голли узатма берди ва ўйин якунида ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Олисе ўтган турда "РБ Лейпциг"га қарши учрашувда (6:1) ҳам гол ва ассист қайд этган эди.
Шу тариқа, 24 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 10 та ўйинда 10 та гол уриб, 5 та голли узатма муаллифи бўлди.













