"Манчестер Юнайтед"нинг "Борнмут"га қарши ғалабасиз серияси 7 та ўйинга етди.
Майкл Кэррик бошчилигидаги жамоа АПЛнинг 8-турида "Олд Траффорд"да рақибига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Манкунианликлар "Борнмут"ни сўнгги марта 2023 йил 20 май куни мағлуб этган. Шундан кейинги 7 та учрашувнинг 3 тасида "МЮ" ўз майдонида 0:3 ҳисобида ютқазган, қолган 4 та баҳс дуранг билан якунланган.













