"Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Италия А Сериясида Златан Ибрагимовичга тегишли рекордни янгилади.
41 ёшли хорватиялик футболчи "Удинезе"га қарши учрашувда (2:0) Кристиан Пулишичга голли узатма берди.
Бу Модричнинг 40 ёшга тўлганидан кейин А Сериядаги тўртинчи ассисти бўлди. Шу тариқа, у 2004/2005 йилги мавсумдан буён 40 ёшдан ошган футболчилар орасида энг кўп голли узатма берган ўйинчига айланди.
Аввалги рекорд 3 та ассист билан Златан Ибрагимовичга тегишли эди.













