«Модрич тўп билан ҳаракатланаётганида ва унда бироз вақт бўлганида, менинг вазифам ҳимоячилар ортига очилиш учун тезлик олишдан иборат.
Мен бўш ҳудудни кўрдим, тўпни яхши қабул қилиб, гол урдим. Ўтган ҳафта ҳам шунга ўхшаш гол ургандим, аммо офсайд сабабли у бекор қилинди. Бу сафар ҳам худди шундай ҳолат такрорланишини истамадим.
Биз ҳар бир учрашувни бугунгидек бошлашимиз керак. Агар тезкор голлар уриб, шундай юқори суръатда ўйнасак, барқарорликка эришишимиз мумкин», — дея Пулишичнинг сўзларини келтирди pianetamilan.it.













