Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Пол Робинсон "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррикнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Клуб ичидаги вазиятни билмайман, шунинг учун аниқ гапириш қийин. Аммо менимча, Кэррикни олиб қолишмайди. Унинг ўрнига ким келади? Эмери "МЮ"га бормайди. Ҳозирги аҳволдаги клуб билан ҳеч ким ишлашни хоҳламайди", — деди Робинсон.
"Манчестер Юнайтед" сўнгги 8 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Жамоа охирги учрашувда "Борнмут"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Манкунианликлар АПЛда 8 турдан кейин 7 очко билан 17-ўринда бормоқда.













