Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мурод Холмуҳаммедов мавсум охиригача дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Лига
«Насаф»га қарши 19-тур учрашуви танаффуси вақтида рақиби шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор»га қарши 19-тур учрашуви танаффуси вақтида рақибига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Насаф» ҳимоячиси Мақсуд Каримов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Насаф»га қарши 19-тур учрашуви танаффуси вақтида рақибига қўл билан зарба бергани учун «Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов 2013 йилги мавсум охиригача дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Насаф»га қарши 18-тур учрашувида тўп учун кураш вақтида рақиби оёғига ҳаддан ортиқ куч билан қасддан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Локомотив» ҳимоячиси Сардор Раҳмонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Шўртан»га қарши 18-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Металлург»га қарши 20-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Насаф» ҳимоячиси Тоҳир Абдураззоқов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Насаф»га қарши 20-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Металлург» ҳужумчиси Миртўра Акбаров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Насаф»га қарши 20-тур учрашувида ўйин қоидаларини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Металлург» ҳимоячиси Никита Свиридов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Олмалиқ»га қарши 20-тур учрашувида бош ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун четлатилган «Навбаҳор» мураббийи Тоҳир Мадраҳимов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига, 2-босқич
«Андижон»га қарши 6-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун четлатилган «Зарафшон-ПФК» ярим ҳимоячиси Азизжон Абдуллаев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Истиқлол»га қарши 8-тур учрашувида тажовузкор ҳулқи учун майдондан четлатилган «Шердор» ярим ҳимоячиси Турғун Қобилов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор-2»га қарши 10-тур учрашувида жамоадоши шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Регистон» ҳужумчиси Қаҳрамон Баҳодиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Косонсой»га қарши 10-тур учрашувида тўп учун кураш вақтида рақиби оёғига ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Орол» ҳимоячиси Азамат Илёсов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:09, 07.10.2013.
Ўқилди: 5324 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик