«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе мадридликлар сафидаги голлари сонини 100 тага етказди.
Франциялик футболчи Ла Лиганинг 10-турида «Барселона»га қарши баҳсда дубль қайд этиб, жамоасига 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. У 100 голлик маррага 116-учрашувида эришди.
«Реал» Мбаппени ушбу натижа билан табриклаб, унга 100 рақами туширилган эсдалик футболкасини топширди.
«Эл-класико»даги ғалабадан сўнг мадридликлар пешқадам «Барселона» билан очколар фарқини 3 тага қисқартирди.













