«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Реал»дан учралган мағлубиятдан (1:2) кейин жамоанинг яқин режалари ҳақида гапирди.
«Энди кўплаб футболчиларимиз «Олтин тўп» тақдирлаш маросими учун Лондонга йўл олади. Сешанба куни дам оламиз, чоршанбада эса машғулотларни тиклаймиз.
Терма жамоалар танаффусигача Ла Лигадаги иккала ўйинни ҳам ютишни хоҳлайман. Бу биз учун жуда муҳим», — деди Флик.
«Барселона» 31 октябрда «Алавес», 3 ноябрда Чемпионлар лигасида «Астон Вилла» ва 8 ноябрда «Атлетико»га қарши майдонга тушади.













