Лондоннинг "Арсенал" клуби январь ойидаги трансфер ойнаси арафасида Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошламоқчи. Бу ҳақда The Daily Briefing хабар бермоқда.
"Канонирлар" аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишдан ҳамон жуда манфаатдор. Бундан ташқари, Альваресга Европанинг яна бир гранд клуби — Каталониянинг "Барселона"си ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Юлдуз футболчининг трансфер қиймати 110 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи Испания Ла Лигасида олтита учрашувда майдонга тушиб, бир гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзди.













