«Барселона» 19 ёшли Ламин Ямалнинг «Олтин тўп» тақдирлаш маросимида иккита соврин қўлга киритишидан умидвор.
El Partidazo de COPE маълумотига кўра, каталонияликлар Ямалнинг йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилишини кутмоқда. Шунингдек, унинг «Олтин тўп»ни ҳам ютиши эҳтимолдан холи эмас.
Жамоа ҳимоячиси Пау Кубарси эса «Реал»га қарши «эл-класико»дан кейин дам олиши учун маросимга бормайди.
Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ўтган йили «Олтин тўп» Усмон Дембелега насиб этганди.













