Осиё футбол конфедерацияси келаси йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси ўйинларининг тақвимини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳдаги дастлабки ўйинни 8-январ куни Иорданияга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
2-турда Фабио Каннаваро шогирдлари КХДР миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.
3-турда Баҳрайнга қарши ўтадиган ўйин ҳам 18:30 да бошланади.
Осиё Кубоги - 2027
1-тур
Ўзбекистон – Иордания
8-январ. “Қирол Абдуллоҳ” стадиони. 21:30
2-тур
КХДР – Ўзбекистон
12-январ. “Кингдом Арена”. 18:30
3-тур
Ўзбекистон – Баҳрайн
17-январ. “Шаҳзода Абдуллоҳ ал-Файсал” стадиони. 18:30.













