Туркиянинг "Галатасарай" клуби ЦСКА вингери Кирилл Глебовни сотиб олиши мумкин.
Журналист Бурак Эреннинг хабар беришича, "Галатасарай" клубдан кетиш истагини раҳбариятга билдирган Лерой Санега ўринбосар изламоқда. Таъкидланишича, туркияликлар рўйхатида россиялик вингер Кирилл Глебов ҳам бор.
Манба маълумотларига кўра, "Галатасарай" сўнгги вақтларда футболчиларни кузатиш учун ҳар ой Россияга скаутларини юбормоқда. Глебов Туркиянинг нуфузли клуби рўйхатида юқори баҳоланаётган футболчилардан бири ҳисобланади.
Жорий мавсумда 20 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Галатасарай" ёзги трансфер ойнасида "Локомотив"дан Алексей Батраковни 25 миллион еврога сотиб олган эди.













