«Ҳеч бўлмаса мен майдонда югурган бўлардим ва бор кучим билан меҳнат қилардим. Бу футболчилар эса бундай қилмаяпти! Жон деб кийиниш хонасига кириб, ҳаммани рўпарамга ўтқазардим-да, “Ўзи нима қилиб юрибсизлар?! Майдонда шунчаки сайр қилиб юриб, “Манчестер Юнайтед” футболкасини кийишга ҳақлиман, деб ўйлаяпсизларми?!” деб сўрардим.
Уларни шундай дўппослардимки, ҳушларига келишмасди!» — дея Рунининг сўзларини келтирмоқда The Touchline нашри.













