"Рома" Италия чемпионатининг 9-тур учрашувида "Кальяри"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди.
10-дақиқада Рим жамоаси дарвозасига пенальти белгиланди ва Мбала Нзола уни аниқ амалга оширди. Бироқ биринчи бўлим ўртасига қадар мезбонлар ҳисобни тенглаштириб, олдинга чиқиб олишди — Эмануэле Лулли ва Никколо Пизилли гол уришди.
81-дақиқада Даниэль Мальдинининг голи меҳмонларга ҳисобни тенглаштириш имконини берди. Учрашув якунига яқин "Рома" яна икки марта гол уриб, ғалабани илиб кетди. Родриго Мора ва Дониэлл Мален гол муаллифлари бўлишди.
"Рома" 21 очко тўплаб, А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. "Кальяри" эса 13 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.













