Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Гаттузо: "Биз агрессив ўйнамаганимизда қийналамиз"

Баҳо:
+ | -

"Лацио" бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А Серияси доирасида "Сассуоло" устидан қозонилган 6:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг бир нечта мавзуга тўхталди.

"Сассуоло" устидан қозонилган ғалаба ҳақида

"Жамоамизнинг менталитетидан мамнунман. Ҳақиқат шуки, биз агрессив ҳаракат қилмаганимизда қийналамиз. Ҳимояда паст блок билан яхшироқ ўйнашни ўрганишимиз керак. "Сассуоло" жуда жасур жамоа, у катта куч билан олдинга ташланади. Агар шундай ўйнасангиз, ҳар қандай рақибга муаммо туғдиришингиз мумкин.

Бизнинг ўз йўлимиз бор ва шу йўлдан ҳар бир ўйиндан кейинги учрашувга қараб ҳаракат қилишимиз керак".

Жамоанинг ўйин услуби ҳақида

"Гап ирим-сиримда эмас — биз яхши футбол кўрсатяпмиз. Жамоамизда кўплаб ёш футболчилар бор ва биз жасорат билан ҳаракат қилишда ҳамда олдинга интилишда давом этишимиз керак. Ўйинни назорат қилиш борасида ҳали ўсишимиз лозим.

Ҳаммаси машғулотлардан бошланади. Ҳозирча мағлуб бўлганимиз йўқ, аммо қачондир мағлубият ҳам келади. Нослинга қаранг: у ажойиб голлар уришдан ташқари, рақибни ниҳоятда кучли прессинг қилади.

Ҳужумда шундай футболчингиз бўлса, у рақибларга доимий равишда муаммо туғдиради. Шу руҳда давом этишимиз керак".

Футболчилар ҳақида

"Тейлор техник жиҳатдан ажойиб ўйин ўтказди. Аммо унинг ҳисобида аллақачон сариқ карточка бор эди, у ҳакам билан баҳслаша бошлади ва мен уни алмаштиришни маъқул кўрдим. У доимо керакли жойда бўлади ва биз, оддий инсонлар, кўра олмайдиган нарсаларни кўради. Бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли.

Марушич ва Ровеллага келсак, улар аллақачон жамоа билан машғулотларда қатнашишди. Аммо майдонга қачон тушириш бўйича қарорни улар тайёр ҳолатга қайтганидан кейин ҳам мен қабул қиламан.

Бизга барча футболчилар керак. Бугун таркибда кичик ротация амалга оширдик ва Диогу Лейте марказий ҳимояда ўйнади. Аммо машғулотларда ҳамманинг қандай ишлаётганини ҳисобга олсак, ҳар бир футболчи ўйин вақтига лойиқ", — деди Гаттузо.

Киритилди: 05:04, 28.10.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик