Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Гасперини: "Чарчоқ ўз таъсирини кўрсата бошлаяпти"

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия А Серияси доирасида "Кальяри" устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабани шарҳлар экан, жамоадаги чарчоқ ва клуб тарбияланувчиларининг ҳиссаси ҳақида гапирди.

"Албатта, бугун айрим қийинчиликларга дуч келдик. Рақиб ҳужумда ўзини тетикроқ ҳис қилди ва бизга муаммолар туғдирди. Шунингдек, ҳар бир ўйинда ярим ҳимоя марказида бир хил футболчилардан фойдаланяпмиз ва чарчоқ ўз таъсирини кўрсата бошлаяпти. Шунинг учун ғалабамиз янада қадрли, чунки ҳар бир футболчи ўз ҳиссасини қўшди", — деди Гасперини DAZN телеканалига берган интервьюсида.

Мураббий, шунингдек, Дибала ва Коне йўқлигида ўйнаш "Рома" учун осон эмаслигини таъкидлади. Бироқ у кучли рақиб устидан қозонилган ғалаба билан фахрланиш мумкинлигини айтди.

Гасперини римликларнинг дастлабки икки голини урган клуб тарбияланувчилари Эмануэле Лулли ва Никколо Пизиллига ҳам алоҳида мақтов билдирди.

"Булар ажойиб йигитлар. Ёшлар жамоасида клубни жуда яхши кўрадиган ва унинг асосий жамоасида дебют қилишни орзу қиладиган футболчилар доимо бўлади. Улар ҳали жуда ёш, албатта, иқтидорли ҳам. Бугун Лулли боши билан гол урди. У кечаги машғулотда айнан шу элементни машқ қилган эди, чунки бу унинг ўйинидаги энг кучли жиҳатлардан бири эмас".

"Рома" чемпионатда 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:25, 28.10.2026.
Ўқилди: 302 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик