"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас жамоадаги айрим футболчилар зич тақвим шароитида таркибни ротация қилиш заруратини ҳали ҳам қийин қабул қилаётганини айтди.
"Менимча, энг муҳими — кўплаб алмаштиришларни амалга ошириш ва ҳар бир футболчига ўзининг аҳамиятини ҳис қилиш имконини бериш. Ўйинчилар учун баъзан майдонга тушишингни, баъзан эса ўйнамаслигингни тушуниш катта вазифа. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа учун бор кучингни беришинг керак. Ҳозир айримлар буни бошқаларга қараганда қийинроқ тушуняпти, лекин аста-секин улар ҳам аввалги ўйиндан 66 соат ўтиб яна майдонга тушиб бўлмаслигини англаб етмоқда", — дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.
Италия А Сериясининг 9-тури доирасидаги "Торино"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин "Комо" 0:1 ҳисобида ортда бормоқда.













