"Ливерпуль"нинг собиқ афсонавий капитани, англиялик собиқ ярим ҳимоячи Стивен Жеррард "Манчестер Юнайтед"даги вазиятга танқидий баҳо берди.
"Кунья асосий таркибга кирмади. Нима бўляпти ўзи? Балки у машғулотларда керакли даражада ишламаётгандир? Ёки у муаммо келтириб чиқарадиган футболчилардан биридир? Уни яқиндагина жамоага олиб келишди — унда нега Бразилия терма жамоаси футболчиси асосий таркибдан жой олмаяпти? Аёнки, нимадир нотўғри кетмоқда ва у ҳам бу муаммонинг бир қисми. Шешко ҳозир жароҳат олган, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам у талаб этиладиган даражага етмаяпти. "Манчестер Юнайтед"нинг ҳар бир позициясида муаммолар бор", — дея Жеррарднинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида атиги 16-ўринни эгаллаб турибди.













