"Кальяри" устидан 4:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг "Рома"нинг жорий мавсумдаги голлари сони 23 тага етди. Римликлар мавсум давомида учинчи марта бир ўйинда тўртта гол уришга муваффақ бўлишди. Жорий мавсум клуб учун сўнгги ўн йилдаги энг сермаҳсул мавсум бўлмоқда.
"Рома" бундай натижани охирги марта 2016/2017 йилги мавсумда, Лучано Спаллетти бошқарувида қайд этган эди. Ўшанда ҳам клуб дастлабки тўққизта учрашувда 23 та гол урган. Таққослаш учун, ўтган мавсумда тўққизта ўйиндан кейин римликлар ҳисобида атиги 10 та гол бор эди.
Кейинги турда "Рома" сафарда Удинеда ўйнайди. Учрашув якшанба куни, октябрь ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.













