Кириш Регистрация
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон 0-0 Насаф
31/10 17:00 Машъал 0-3 Динамо
31/10 17:30 Челси 2-0 Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте 0-2 Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор 1-0 Андижон
31/10 19:00 Болонья 2-1 Монца
31/10 20:00 Борнмут 2-0 Лидс
31/10 20:00 Брентфорд 2-0 Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити 3-1 Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити 2-2 Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити 0-1 Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано 3-0 Сельта
31/10 22:00 Удинезе 2-5 Рома
31/10 22:30 Бетис 2-1 Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм 2-0 Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина

"Бавария" бош директори Олисeнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби франциялик вингер Майкл Олисе билан ҳамкорликни узоқ муддат давом эттириш ниятида. Бу ҳақда клуб бош директори Ян-Кристиан Дризен маълум қилди.

Раҳбардан 24 ёшли футболчи билан янги шартнома тузиш бўйича музокаралар бошланган-бошланмагани сўралди.

"Майклнинг имкон қадар узоқ вақт жамоамиз сафида тўп суришини истаймиз. Бунинг учун қулай фурсат келганда, у билан келажаги ҳақида гаплашамиз", — дея Дризеннинг сўзларини келтиради SPORT BILD.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" 2024 йилда Олисени "Кристал Пэлас"дан 53 миллион евро эвазига сотиб олган. Ҳозирги трансфер бозорида бу сумма нисбатан камтарона ҳисобланади.

Франциялик футболчи жорий мавсумда юқори самарадорлик намойиш этмоқда. У барча мусобақалар доирасида 11 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва шерикларига 6 та голли узатма берди.

Олисeнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 12:51, 28.10.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик