Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

ОЧЛ-2. «Насаф» ўз майдонида Қувайт клубига мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақаси «А» гуруҳининг 3-турида Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида Кувайтнинг «Ал-Кувайт» клубини қабул қилди. Қаршиликлар ўз уйларида ўтган навбатдаги баҳсда ҳам мағлубиятга учрашди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди, аммо меҳмонлар вазиятлардан унумлироқ фойдалана олишди. Ўйиннинг 40-дақиқасида «Ал-Кувайт» футболчиси Муҳаммад Даҳам гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади — 0:1.

Иккинчи бўлимда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйинни қутқариш мақсадида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, майдонга Зафармурод Абдураҳматов, Акромжон Комилов, Паата Гудушаури ва Юсуф Отубанжо туширилди. Бироқ бу ўзгаришлар ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатмади. Мезбонларнинг барча уринишларига қарамай, учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди.

Айниқса, баҳснинг 78 ва 79-дақиқаларида Отубанжо ва Аденис Шала рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ўз имкониятларидан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, «Насаф» кетма-кет иккинчи уй учрашувида ҳам мағлуб бўлди. Жамоа уч турдан сўнг бир очко билан гуруҳда учинчи ўринда бормоқда. «Ал-Кувайт» эса ушбу ғалабадан кейин олти очко жамғариб, гуруҳ пешқадамига айланди.

Осиё чемпионлар лигаси-2. "А" гуруҳи. 3-тур
«Насаф» (Ўзбекистон) — «Ал-Кувайт» (Кувайт) 0:1
Гол: Муҳаммад Даҳам, 40 (0:1).
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев (Зафармурод Абдураҳматов, 46), Умарбек Эшмуродов, Алибек Давронов, Муродбек Раҳматов, Сардорбек Баҳромов (Акромжон Комилов, 46), Ойбек Рустамов, Шароф Муҳиддинов (Дилшод Муртозоев, 83), Аббос Ғуломов (Паата Гудушаури, 63), Шала, Бобир Абдухолиқов (Юсуф Отубанжо, 63).
«Ал-Кувайт»: Суод Ал-Ҳушан, Муҳаммад Фреаҳ, Умар Гонсалес, Арсен Зола Киаку, Али Ҳусайн, Аҳмад Ал-Дефири, Эл Маҳди Барраҳма, Муҳаммад Даҳам, Муҳаммад Марҳун, Амури, Яссин Хенисси (Абдуллоҳ Ал-Қарзай, 81).
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Марҳун (45+1), Арсен Зола Киаку (53), Эл Маҳди Барраҳма (67).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:02, 28.10.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик