Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Япония ФА вице-президенти Инфантино билан боғлиқ вазият сабаб истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -2

Япония футбол ассоциацияси вице-президенти Такеши Окада лавозимини тарк этди. У FIFA раҳбари Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати атрофидаги вазиятларга муносабатидан норози эканини айтди. Унинг истеъфоси Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа FIFA раҳбари Жанни Инфантинонинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлаганидан бир ҳафта ўтиб эълон қилинди.

Вазиятнинг эътиборли томони шундаки, бундан бир неча ҳафта олдин ОФК УЕФА ва КОНКАКАФ билан биргаликда FIFA’нинг Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларга хусусий инвесторларни жалб қилиш режасини танқид қилган эди. Инфантино кейинчалик ушбу лойиҳадан воз кечди.

Окада истеъфога чиқиш қарорини шошилмай, узоқ ўйлаб қабул қилганини айтди:

“Фаолиятим давомида спорт ҳалол бўлиши керак, деган тамойилга амал қилиб, унинг жамиятдаги ўрнини қадрлаб келдим. Бироқ Жаҳон чемпионати атрофидаги сўнгги воқеаларга билдирилган муносабат менинг қарашларимга мутлақо зид. Спортчи сифатида буни қабул қила олмайман”.

Шу билан бирга, Окада ОФК билан муносабатлар ва қабул қилинадиган қарорларнинг Япония футболига таъсирини ҳам тушунишини таъкидлади:

“ОФК билан алоқаларимиз ва бу қарорларнинг Япония футболига таъсирини ҳисобга олсак, унинг позициясини қўллаб-қувватлаш учун амалий сабаблар борлигини тушунаман”.

Маълумот учун, Инфантино 2016 йилдан бери FIFA президенти. У 2027 йил март ойида яна президентликка ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:51, 28.10.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик