Кристиан Пулишич "Милан"да яна бир неча йил қолишга тайёр.
The Athletic нашри хабар беришича, томонлар шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда ва улар аллақачон илғор босқичга етган. Ҳозирча шартлар келишиб олинмаган, аммо ҳар икки томон ҳам ижобий кайфиятда.
Амалдаги шартнома 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Шу билан бирга, "россонери"да келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Америкалик футболчи 2023 йилда 22 миллион евро эвазига "Милан"га ўтган. У клуб сафида 143 та ўйинда 43 та гол урган. Пулишичнинг статистикаси билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.













