«Женоа» бош мураббийи Даниэле Де Росси Италия А Сериясида «Ювентус» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.
«Биз ҳар томонлама яхши ўйин ўтказдик. Аввалги учрашувларга нисбатан рақиб прессингини анча яхши енгиб ўтдик.
Баҳс осон кечмади, аммо футболчилар характер ва жанговор руҳ намойиш этишди. Ҳужумда ҳам бир нечта яхши комбинациялар ташкил қилдик. Шу боис натижадан жуда мамнунмиз.
Мураббийлик ҳақида 25–26 ёшимдаёқ ўйлай бошлаганман. Ҳозир бу соҳанинг ҳақиқий грандларига қарши курашяпман. Лучано Спаллетти ва Жан Пьеро Гасперини каби мутахассисларни мағлуб этиш мен учун катта аҳамиятга эга.
Бироқ бугунги ғалабанинг асосий қаҳрамонлари футболчилар бўлди», — деди Де Росси.













