«Атлетико» ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро Лионель Мессидан кейин бирга ўйнаган энг яхши футболчиси ким эканини айтди.
«Мессини ҳисобга олмаганда, бирга ўйнаган энг яхши футболчим — Лисандро Мартинес. Ўз клубимга кимни таклиф қилган бўлардим? Яна Лисандро Мартинесни», — деди Ромеро журналист Гастон Эдулега берган интервьюсида.
Ромеро ва «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Мартинес клуб миқёсида бирга ўйнамаган, аммо Аргентина терма жамоасида жамоадош ҳисобланади.
Ромеро миллий жамоа сафида 61 та ўйинда 5 та гол урган. Мартинес эса 38 та учрашувда 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.













