Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

«Интер» бош мураббийи Киву «Милан»га қарши дерби олдидан жамоа ҳолати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Италия чемпионатининг 10-тури доирасида «Милан»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан жамоанинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Дерби 31 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

28 октябрь куни «Интер» Италия чемпионатининг 9-турида «Венеция»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Дербига 25 очко билан етиб келяпмиз. Жадвалдаги ҳозирги ўрнимизни яхши тушунамиз ва бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз кераклигини англаймиз. Куч тўплаш учун, айниқса, руҳий жиҳатдан тикланиш учун бир неча кунимиз бор. Бу танаффусда жамоани сергак торттириш мақсадида алмаштиришга мажбур бўлган футболчиларга ҳам тегишли. Дербининг ўз тарихи ва ўзига хос хусусиятлари бор. Биз унга тайёр бўламиз.

Карлос Аугусто билан ҳаммаси жойида. Қарши ҳужумлардан ҳимояланиш учун уни уч нафар ҳимоячидан иборат чизиқда ўйнатдик, гарчи у ўзини унчалик яхши ҳис қилмаётган бўлса-да. У диққатини тўлиқ жамлайди ва ҳар доим бор кучини майдонда қолдиради. Сўнгги вақтларда у, бошқа футболчилар қатори, жамоага катта ёрдам бермоқда. Унинг ҳиссасидан жуда мамнунмиз: у жамоага ғайрат, куч, тезлик олиб кирмоқда, шунингдек, голлар ҳам урмоқда.

Мавсумни муваффақиятли бошлаш ва шу билан бирга диққатни сақлаб қолиш осон эмас. Айниқса, ўтган йил жуда яхши ўтганидан кейин бу янада қийин. Биз оёғимиз ердан узилмаслигига, ғалабаларга бўлган иштиёқимизни сақлаб қолишга ва янги мақсадлар сари ҳаракат қилишга интиляпмиз.

Жамоамда ўзини аямайдиган, охиригача курашадиган футболчилар жамланган. Бироқ кўплаб учрашувларда талаб этиладиган қатъиятга эришишимиз учун бизга қўшимча туртки керак. Техник, тактик ва руҳий жиҳатдан ҳали ишлашимиз лозим. Мавсум узоқ давом этади ва ўтган йили эришган ютуқларимиз энди аҳамиятга эга эмаслигини яхши тушунамиз», — дея Кивунинг сўзларини келтиради «Интер» расмий сайти.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:00, 29.10.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик