"Барселона" ва "Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолияти давомида нима учун "Арсенал"да ўйнамагани ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди.
De Marke Sports томонидан эълон қилинган видеода 38 ёшли поляк футболчисига "Нега "Арсенал"да ўйнамагансиз?" деган савол берилди.
"Чунки мен совринлар ютишни хоҳлардим", — деди Левандовски кулиб.
Суҳбатдоши "Биз ҳозиргина битта соврин ютдик!" дея жавоб қайтарганида, футболчи ҳазилини давом эттирди:
"Агар мен ўйнаганимда, сизлар бунча узоқ кутишингизга тўғри келмасди".
Эслатиб ўтамиз, Левандовски фаолияти давомида 10 марта Германия, 3 марта Испания чемпиони бўлган.
Шунингдек, у "Бавария" сафида Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.













