Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Ўзбекистон U-19 - Непал U-19. Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун, 8 октябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан 18:30да Непалга қарши саралаш ўйинини ўтказади.

Ўзбекистон ва Непал термалари U-19 даражасида шу кунгача учта саралаш баҳсларида ўзаро майдонга тушган. Ушбу жамоаларнинг 19 ёшгача бўлган футболчилари ўртасида ОЧ-1998, ОЧ-2002 ва ОЧ-2008 саралашларида ўтказилган барча ўйинларда Ўзбекистон ғалаба қозонган.

Бағдодда бўлиб ўтган U-19 ОЧ-1998 саралашида Ўзбекистон Непал устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда бўлиб ўтган U-19 ОЧ-2002 саралашида Ўзбекистон ёшлари Непал устидан 12:0 ҳисобида ғалаба қозонган. U-19 ОЧ-2008 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Непал ўйини ҳам Тошкентда ўтган. Кенжа Тўраевнинг ягона голи Ўзбекистонга ғалаба келтирган.

Ўзбекистон ва Непал терма жамоалари U-19дан бошқа ёш тоифаларида ҳам авваллари тўқнаш келишган. Ўзбекистон U-16 терма жамоалари саралаш баҳсларида уч марта – ОЧ-2000 ва ОЧ-2006 саралашларида Непалга қарши тўп сурган. Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термасининг Непалга қарши ҳар иккала ўйини Непалда ўтган ва ҳар иккиси ҳам омадсиз тугаган. U-16 ОЧ-2000 саралашида Ўзбекистон ўсмирлари Непалга 0:3, U-16 ОЧ-2006 саралашида эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Бугун бўлажак ўйин Алексей Евстафеев фаолиятидаги Непалга қарши биринчи ўйин эмас. Евстафеев 2012 йили U-22 ёшлар термаси устози сифатида Катмандуда Непал ёшларига қарши чиқиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

U-19 ОЧ-2014 саралашида Непал ҳозиргача икки ўйин ўтказди: жамоа Туркманистонга 1:2, Ҳиндистонга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистон U-19 учун Непалга қарши ўйин саралашдаги 2-ўйин бўлади. Биринчи ўйинда Евстафеев шогирдлари Туркманистонни мағлуб этишди (1:0).

7 октябрда, шунингдек, “А” саралаш гуруҳида Қатар U-19 – Туркманистон U-19 учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Ўйин 21:00да бошланади (Тошкент вақти).

Манба: twitter.com/UzbekistanU20
Киритилди: 16:20, 08.10.2013.
Ўқилди: 4007 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик