«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Леон Горецканинг жамоага мослашиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
«Аввало, у ўйинга тайёр бўлиши керак. Икки ҳафта аввал илк бор майдонга тушиш имкониятини олди. Горецка бизнинг ўйин ғояларимизни тушуниши зарур. Биз ҳам унга мослашяпмиз, чунки унинг маҳоратига шубҳа йўқ», — деди Эмери.
Мутахассис «Борнмут»га қарши баҳсни ўтказиб юборган Николас Жексон ва Йохан Манзамби «Фулхэм» билан учрашувда майдонга тушиши мумкинлигини ҳам билдирди.
«Астон Вилла» 8 турдан кейин 11 очко билан АПЛда 9-ўринда бормоқда. 8 очкога эга «Фулхэм» эса 15-поғонада жойлашган. Жамоалар 31 октябрь куни ўзаро тўқнаш келади.













