«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Брайтон»нинг Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш имкониятларига баҳо берди.
«Ҳозир бундай хулоса чиқаришга эрта. Аммо «Брайтон» жуда яхши ўйнамоқда. Улар кўплаб вазиятлар яратиб, рақиблар дарвозасига уч, тўрт, ҳатто бештадан гол уришмоқда.
Бу жамоа тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ажойиб ҳаракат қилади. Ҳужумга кўплаб футболчиларни жалб этишади. Бизга осон бўлмайди», — деди Мареска.
«Манчестер Сити» ҳафта ўртасида «Брайтон»ни Лига кубогида пенальтилар сериясида мағлуб этди. Жамоалар 31 октябрь куни АПЛ доирасида яна тўқнаш келади.
8 турдан кейин «Сити» 21 очко билан пешқадам, «Брайтон» эса 16 очко билан учинчи ўринда бормоқда.













