Манбанинг ёзишича, "Милан" янги марказий ҳимоячини танлаб олган.
Италия клуби "Манчестер Юнайтед" футболчиси Лени Йорога қизиқиш билдирмоқда. "Россонерилар" ҳимоячини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. "Милан" Жорже Мендешнинг агенти ёрдамида қиймати 50 миллион евродан ошмайдиган келишувни амалга оширишга умид қилмоқда.
Лени Йоронинг "Манчестер Юнайтед" билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.













