Тьерри Анри "Реал"нинг "Барселона" устидан "эл-класико"да 2:1 ҳисобида қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Франциялик мутахассис учрашувнинг бош қаҳрамони сифатида Жуд Беллингемни эътироф этди.
"Бу йил биринчи марта "Реал"ни бундай ҳолатда кўрдим. Улар жипс ҳаракат қилишди, кўплаб голли вазиятлар яратишмади, уларни мағлуб этиш жуда қийин бўлди ва жамоа қарши ҳужумларда ҳам ишончли кўринди. Килиан Мбаппе иккита гол урди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Аммо Жуд Беллингем-чи? Вау! Унинг ўйини менга Англия терма жамоасининг Мексикадаги ўйинини эслатди. У тўпни назорат қилди, рақибдан қочиб бурилди, фол ишлаб олди, шерикларига узатмалар берди ёки ўзи олдинга ўтди. Унга муносиб баҳо беришим керак", деди Анри.
Ушбу ғалаба "Реал"нинг Ла Лигада "Барселона"дан ортда қолишини қисқартирди. Каталонияликлар 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда, мадридликлар эса 24 очко билан учинчи ўринда бормоқда.













