"Арсенал" "Галатасарой" ярим ҳимоячиси Алексей Батраковни трансфер мақсадлари рўйхатига киритди.
AFC News маълумотига кўра, лондонликлар 21 ёшли футболчини Мартин Эдегор жамоани тарк этган тақдирда сотиб олишни кўриб чиқади. Норвегияликка "Бавария" ва Европанинг бошқа клублари қизиқмоқда.
"Галатасарой" эса яқинда харид қилинган Батраковни ҳозирча сотиш ниятида эмас. Шу боис трансфер келаси ёзда амалга ошиши мумкин.
Россиялик футболчига "Барселона" ва "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Батраков "Галатасарой" сафида 11 та ўйинда 3 та гол ва 3 та ассист қайд этган.













