"Челси" ва "Фулхэм" "Комо"нинг марказий ҳимоячиси Хакобо Рамонга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, 21 ёшли испаниялик футболчининг вазиятини Англия Премьер-лигаси клублари кузатмоқда. Шу билан бирга, "Реал" ҳам ўз тарбияланувчисини қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мадридликлар Рамонни 9 миллион еврога қайта сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга. Transfermarkt эса ҳимоячининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Сеск Фабрегас бошқараётган "Комо" сафида Рамон жорий мавсумда 12 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этган.













