«Атлетико» ярим ҳимоячиси Пабло Барриос Англия Премьер-лигасининг учта йирик клуби эътиборини тортмоқда.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Челси» 23 ёшли испаниялик футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан Мадрид клуби билан боғланган.
Бироқ «Атлетико» раҳбарияти Барриосни жамоанинг дахлсиз футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни сотиш ниятида эмас.
Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2030 йил июнигача амал қилади. Унинг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.













