«Ливерпуль» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли футболчининг ўйинларини диққат билан кузатмоқда. «Борнмут» эса муносиб таклиф тушса, уни январь ойида сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Клуб Скоттнинг трансфер қийматини 120 миллион евро этиб белгилаган.
Англиялик ярим ҳимоячи 2023 йил августидан буён «Борнмут»да тўп суради. Унинг шартномаси 2028 йил июнигача амал қилади.
Скотт жорий мавсумда АПЛнинг 5 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол урган.













