«Ювентус» раҳбарияти бош мураббий Лучано Спаллеттини алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Инсайдер Руди Галетти маълумотига кўра, туринликлар «Бавария» ва Германия терма жамоасининг собиқ устози Юлиан Нагельсманн билан алоқага чиққан.
Немис мутахассис Спаллеттининг ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
«Ювентус» жорий мавсумда А Сериянинг 9 та ўйинида 14 очко тўплаб, турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Туринликлар навбатдаги учрашувини «Наполи»га қарши ўтказади. Баҳс 2 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.













