«Челси»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Эстеваога яқинлари клубдан трансфер талаб қилишни маслаҳат бермоқда.
The Touchline маълумотига кўра, 19 ёшли футболчининг оиласи унинг Лондон клубидаги ҳолатидан норози. Улар «Челси» Эстеваога етарлича ўйин амалиёти бермаётгани ва унинг ривожланишига лозим даражада эътибор қаратмаётганини ҳисобламоқда.
Шу сабабли футболчининг яқинлари унга бошқа жамоага ўтиш масаласини кўтаришни тавсия қилган.
Қизиғи, Эстевао айнан 31 октябрь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда жорий АПЛ мавсумида илк бор «Челси»нинг асосий таркибида майдонга тушди.
Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.













