«Йўқ, бундай фикрда эмасман. Мен майдонга тушадиган ва захирада қоладиган барча футболчилар ягона жамоа сифатида ҳаракат қилиши учун меҳнат қилаётган гуруҳни кўряпман. Бу ўйин услуби, прессинг, ҳимоя чизиғининг жойлашуви ва ҳужумларни ташкил этишга ҳам тегишли. Жамоа ривожланишда давом этмоқда. Мақсадимиз — икки-уч нафар футболчининг алмашиши ўйинимизга таъсир қилмайдиган даражага етиш», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради AS.
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг жамоа сафида йўқлиги туфайли таркибдаги мувозанат ўзгаргани ҳақидаги саволга жавоб берди.













