Бугун, 31 октябрь куни Германия Бундеслигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 8-туридан ўрин олган «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.
Баҳс Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида ўтказилади. Учрашувни Гамбургдан бўлган бош ҳакам Тобиас Штилер бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
Бундеслига, 8-тур
«Бавария» — «Боруссия Дортмунд»
«Бавария»: Урбиг, Лаймер, Упамекано, Ким Мин Жэ, Дэвис, Киммих, Павлович, Гнабри, Сайбари, Олисе, Кейн.
«Боруссия» Д: Кобель, Антон, Шлоттербек, Гаду, Свенссон, Верман, Нмеча, Чуквуэмека, Жоб Беллингем, Байер, Жирасси.
Германия чемпионати турнир жадвалида «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди. Ҳар икки жамоа дастлабки еттита турдан сўнг 17 очкодан жамғарган.













