Англия терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жаҳон чемпионатига бориш имкониятларини баҳолади.
«Биз олдимизда турган икки учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Шундагина Бразилияга боришимиз мумкин.
Ҳеч ким жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишни хоҳламайди. Ахир, Бразилияда футбол билан нафас олишади. Умид қиламанки, финал босқичига йўлланма оламиз»,- дейди Милнер.













