«Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суарес «Челси» футболчиси Бранислав Ивановичнинг қўлини тишлагани учун ўтган мавсумда 10та ўйинга четлатилган эди. Ҳужумчининг таъкидлашича, дисквалификация унга катта таъсир қилган.
«Мен аввалгидай бўлишни хоҳламайман. Буни унутишга оилам ёрдам берди. Майдонда фақат улар ҳақида ўйлаяпман. Фикримча дисквалификациядан кейин анча босилиб қолдим»,- дейди ҳужумчи.













